БОТИР ЯМИНОВНИНГ ҚЎШИҒИ ШЕЪРИЙ ТИЛАКЛАРГА ЙЎҒРИЛДИ

Сана: 15.05.2014 1423

Бугунги кунда ёш ва умидли хонандалар орасида танилиб бораётган Ботир Яминов 15 май куни соат 17:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосида янги қўшиғини мухлисларига тақдим этди. 

Премьерадан, аввал қўшиқни интиқлик билан кутган мухлислар яна бир янгича услубдаги шўх таронани кутиб туришган эди. Бироқ, тарона кутилганидек кўтаринки кайфият бахш этиши билан бирга, унинг маъноли сўзлари ҳам инсон қалбини жумбушга келтириб юборди. Буни қўнғироқ қилган мухлисларнинг ўзлари ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишди. 

БОТИР ЯМИНОВНИНГ ҚЎШИҒИ ШЕЪРИЙ ТИЛАКЛАРГА ЙЎҒРИЛДИ

Шундай қилиб, Муҳаммад Юсуф шеърига ажойиб тарзда куй басталаган Аҳмад Хожиматов аранжировкани ҳам шахсан ўзи амалга оширган. Ижрочи Ботир Яминов эса маҳорат билан қўшиқни хониш қилган.

БОТИР ЯМИНОВНИНГ ҚЎШИҒИ ШЕЪРИЙ ТИЛАКЛАРГА ЙЎҒРИЛДИ

Хонанданинг маълум қилишича, мазкур тарона бир эмас, икки эмас нақ 6 ой давомида меҳнат қилиниб, тайёр ҳолатга келтирилган экан. 

Узоқ вақт қилинган меҳнат премьерада ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди. Қўшиқ жарангидан сўнг сим қоққан барча мухлислар таронага аъло ва энг юқори баҳони беришди. Шунингдек, шеърий тарзда қофияли гаплар тузиб, хонандага билдирилган тилакларни айтмайсизми?!

БОТИР ЯМИНОВНИНГ ҚЎШИҒИ ШЕЪРИЙ ТИЛАКЛАРГА ЙЎҒРИЛДИ

Бу, ҳатто, юборилган СМСларда ҳам ўз аксини топди. Қисқаси тарона тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди ва муносиб равишда олқишларга сазовор бўлди. 

БОТИР ЯМИНОВНИНГ ҚЎШИҒИ ШЕЪРИЙ ТИЛАКЛАРГА ЙЎҒРИЛДИ

Сиз ҳам сайтимизда премьера қилинган таронини тинглаб унга ўз баҳойингиз ва фикр-мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol