Кинематографияни ривожлантириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Сана: 03.05.2017 3166

Кинематографияни ривожлантириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бугун Тошкент шаҳрида Кинематографияни ривожлантириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. «Ўзбеккино» МА директори ўринбосари Низоми Маҳмудов ҳамда марказ директори Ойбек Абдушукуров тантанали очилиш маросининг анъанавий қизил лентасини кесишди. Маросим киноижодкорлар, киношунослар, хусусий киностудиялар раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.

Маросимдан сўнг марказнинг ташкил этилиши, унинг мақсад ва вазифалари  ҳақида батафсил маълумот бериш учун матбуот анжумани ташкиллаштирилди. Унда Марказ директори Ойбек Абдушукуров марказнинг келгусидаги фаолияти ва режалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Марказнинг яқин вақтда амалга оширадиган режалари:

Кинематографияни ривожлантириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Kиносценарийлар ва фильмларни ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича марказ қошида етук драматурглар, режиссёрлар, киношунослар, кинопрокатчилар ва бошқа мутахассислардан маслаҳат кенгашини тузиш, Кенгаш тавсиялари асосида кинолойиҳаларни ишлаб чиқиш;

Марказ аъзолигига кирувчи киностудиялар томонидан кинолойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий манбаларни, хусусан ҳомийлик маблағларини, молия ташкилотларнинг кредитларини, давлат субсидиялари ва грантларини ҳамда хорижий инвестицияларни  жалб қилиш;

кинолойиҳалар (танланган сценарийлар) асосида фильмлар ишлаб чиқариш учун ижодий гуруҳлар таркибини шакллантириш ва Марказга аъзо киностудияларни қўллаб-қувватлаш;

танловлар ташкил этиш (кўрик-танловлари, кастинглар ўтказиш) орқали республикамиздаги ёш истеъдотларни кашф этиш ва уларнинг захирасини шакллантириш, маҳоратли ва профессионал ижодкорлар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш, уларга марказ ёки бошқа киностудиялар кинолойиҳаларида иштирок этишига кўмаклашиш;

хорижий мутахассислар иштирокида кино соҳасига оид маҳорат дарслари ташкил этиш.

Марказ аъзолигига кирувчи  нодавлат киностудиялари томонидан яратиладиган фильмларнинг ижтимоий аҳамиятини оширишга эришиш ва уларнинг прокатдаги истиқболини таъминлаш мақсадида киносценарийларни, тайёрланган фильмларни мониторинг қилиш ва бошқа зарурий тавсиялар бериб борилишини таъминлаш;

кинотеатр ва кинозалларда кинонамойишларини тиклаш, уларни ягона кинотармоқга бирлаштириш ҳамда уларга ҳизмат кўрсатувчи прокат тизимини жорий қилиш, томошабинларга киновидео хизмати кўрсатишнинг инновацион услубларини жорий этишга кўмаклашиш;

Фильмлар прокатини ташкил этишда ахборот хавфсизлиги тизимини яратиш ва ягона кино тармоққа кирувчи кинотетр, кинозаллар ва киновидео ускуналар комплектацияси ва форматларини бўйича услубий техник тавсиялар билан таъминлаш;

“Киноқароқчилик”га қарши курашишда замонавий технологик усулларини жорий этиш ҳамда мазкур йўналишда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Кинематографияни ривожлантириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Марказнинг провард мақсади эса, кинематография соҳасини ривожлантиришда миллий манфаатларга асосланган ўзига хос ўзбек модулини яратишдан иборатдир.

Кинематографияни ривожлантириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol