2017 ЙИЛ АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФИЛЬМЛАРИ ТОП 5 ТАЛИГИ

Сана: 02.05.2017 1801 қайноқ

Ўзбек киноси кундан кунда ривожланиб янги картиналар билан бойиб бормоқда. Кинолар кўп, бу томошабинга танлаш имкониятини янада кенгайтиради. Бироқ, шундай картиналар борки, ғояси, кўтарилган мавзуси билан халқимизнинг диққат-эътиборини жалб этади. Ана шундай фильмларнинг қайси бири апрель ойи бўйича тузилган топ-5 таликка кира олди? Бу саволга жавобни албатта саҳифамизни ўқиб билиб олишингиз мумкин.

2017 ЙИЛ АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФИЛЬМЛАРИ ТОП 5 ТАЛИГИ

 

Апрель ойининг сўнгги натижаларига кўра 5-ўриндан “Иснод” фильми жой эгаллаган. Мазур картина “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган бўлиб, фильм ёшлик ҳою-ҳавсларига берилиб, алданган хотин-қизларнинг кўргуликлари, улар тақдиридаги қора кунлар ҳақда ҳикоя қилиш билан бирга, одам савдоси, ёшлар тарбиясидаги бўшлиқлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги кўрсатиб берилган. Унда Дилноза Кубаева, Шоҳрух Ҳамдамов, Баҳора Арслонова, Шаҳзода Матчонова, Раъно Шодиева ва бошқалар иштирок этган.

2017 ЙИЛ АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФИЛЬМЛАРИ ТОП 5 ТАЛИГИ

 Топ 5 талик рейтингимизда “Кетаман дедимми, кетаман” картинаси 4-поғонани банд этди. Режиссёр Иқбол Мелиқўзиевнинг ушбу картинасида юртимиздаги  ёшларнинг ўта замонавийлашиб, Европага интилиши, уларнинг танлаган йўли, имиджи қанчалик тўғри, қанчалик нотўғри эканини, ўзбеклигимиз, ўзлигимизни йўқотмаслик, бир сўз билан айтганда бугунги ёшларнинг ҳаёти, уларнинг тарбияси  кулгу йўли билан кўрсатиб берилган.

2017 ЙИЛ АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФИЛЬМЛАРИ ТОП 5 ТАЛИГИ

 3-ўрин эса “Эр бермоқ, жон бермоқ 2” филмига насиб этди.

2017 ЙИЛ АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФИЛЬМЛАРИ ТОП 5 ТАЛИГИ

Рейтингимизнинг 2-поғонасида эса “Ҳамроҳ” картинаси. Фильмда инсонларнинг руҳлар билан бўладиган ва ҳар кимда ҳам учрамайдиган муносабати тасвирланган. Унда актриса Юлдуз Ражабова руҳ образини яратган ва воқеалар ривожи Адиз Ражабов яратган образ билан давомланган.  Картина бошидан ҳар бир томошабинни ўзига жалб эта олади ҳамда фильмнинг сўнггига қадар у шу картина ичида яшайди. Танланган йўналиш, ғоя, актёрлар танлови, кадр орти ижодкорларининг моҳирона ишини картинанинг ютуғи дейиш мумкин.

2017 ЙИЛ АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФИЛЬМЛАРИ ТОП 5 ТАЛИГИ

“Жоним йиғлоқи” - мазкур кинокартина апрель ойида энг кўп томошабинни ўзига жалб қила олган фильм. Отабек Мирзахолов режиссёрлигида яратилган бўлиб, унда бош ролларни Шерзод Бин ва Ситора Алимжонова ижро этишган. Бундан ташқари Саида Раметова, Жумадилла Раметов, Матёқуб Матчонов, Ҳосият Ҳусанова, Шукурилло Исроилов ва бошқалар ижро этишган.

 

2017 ЙИЛ АПРЕЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФИЛЬМЛАРИ ТОП 5 ТАЛИГИ

Топ 5 талик Алишер Навоий номидаги киносаройи матбуот хизмати билан ҳамкорликда ёзилди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol