Фаррух Зокиров ва Шаҳзодадан хит тарона премьераси – “Чинара”

Сана: 25.04.2017 3199 қайноқ

Фаррух Зокиров ва Шаҳзодадан хит тарона премьераси – “Чинара”

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода, элимиз ардоғидаги санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров билан  ҳамкорликда дуэт тарона куйлагани ҳақида маълум қилган эдик. Қўшиқ хақидаги хабар барча мухлисларни қизиқтириб қўйганининг асл сабаби ҳам айнан хонандалар ҳамкорлиги бўлиши тайин. Чунки, Шаҳзода доимо кутилмаган ижодкорлар билан дуэт куйлаб, кутилмаган мавзудаги қўшиқларни тақдим этиб келади. “Чинара” дуэти ҳам айнан мана шундай самарали ҳамкорлик натижаси десак, муболаға бўлмайди.

Ваъда қилинганидек, бугун мазкур мусиқий асар омма эътиборига ҳавола этилмоқда. Лариса Рубальская сўзи билан яратилган қўшиқнинг мусиқасини Фаррух Зокиров басталаган.  Убайдулла Каримов, Сарвар Азимов ва Комил Фозилов томонидан эса қўшиқ мусиқаси сайқалланган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ижодкорлар мазкур тарона учун видеоклип ҳам тасвирга олдиришди. Айни дамда ижодий жараёни давом этаётган клип ҳақида  тўхталадиган бўлсак,   “Shoxona Creative group” жамоаси билан биргаликда тасвирга туширилган. Шаҳзоданинг маъмури Даврон Муқимовнинг берган маълумотларига кўра, ундаги ғоя Ўзбекистон тарихидан олинган бўлиб, айнан шу мавзуни бу клипда кўтариш таклифи  Шаҳзода томонидан билдирилган. Видеоклип ғояси, сценарийси тайёр бўлганида Фаррух Зокировга кўрсатилган ва уларга ҳам маъқул келгани боис, биргаликда шу услубда клип суратга олиш ишлари бошлаб юборилган. Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, яратилаётган клипда ўтмишимиз, тарихимиз, ўтган кунларимиз акс этган. Ўзгача йўналишдаги мазкур ижод намунаси халқимизнинг ҳар бир вакилини беэътибор қолдирмайди. Кутинг ва кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol