Сардор Раҳимхон Жонибек Муродов билан дуэт куйлайди

Сана: 18.04.2017 3351

Сардор Раҳимхон Жонибек Муродов билан дуэт куйлайди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон дўсти, ҳамкасби Жонибек Муродов билан дуэт куйлашини маълум қилди. Бу икки хонанда бир неча йиллардан бери нафақат қалин дўст балки яхшигина ижодий ҳамкор ҳамдирлар. Сардор Раҳимхон Жонибек Муродов репертуаридаги бир нечта қўшиқларни ижро қилган ва аксинча. Жонибек Муродов ҳам Сардор Раҳимхон куйлаган тароналарни ўз тилида ижро этган. Эндиликда эса улар биргаликда янги ижод намунасини тақдим этиш арафасида. Маълумотларга қараганда, дуэт таронанинг номи “Дўстон” ёки “Дўстларим” бўлиши мумкин. Композиция икки давлат тилида ижро этилиши кўзда тутилган. Ҳозирча кузатишда давом этамиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol