Якзон икки йил аввал ёзилган дуэт таронасини тақдим этмоқчи

Сана: 17.04.2017 3192

Якзон икки йил аввал ёзилган дуэт таронасини тақдим этмоқчи

Серқирра ижодкор, санъат оламида фаолият олиб борадиган хонандалар ижро қилган кўпгина хит тароналар муаллифи Якзон шу кунларда кутилмаган ижод маҳсули билан халқимизни лол қолдирмоқчи. У хушовоз хонанда Шоира Отабекова билан куйлаган дуэт қўшиғини премьера қилиш арафасида. “Иккиюзламачилар” деб номланган бу композиция аслида 2014-2015 йилларда ёзилган. Дуэт айтиш таклифини ҳам Якзон билдирган. Унинг сўзларига қараганда, бу қўшиқ учун Шоира Отабековадан бошқа хонанданинг овози тўғри келмаган. Ижодкорлар мусиқий асарни яратишди, бироқ  уни оммага тақдим этишни бироз кечиктиришди. Орадан икки йил ўтиб, Якзон ушбу дуэт таронани халқимиз ҳукмига ҳавола қилишни лозим топди ва Шоира Отабекова билан қўшиқни қайта куйлаб, уни янада бойитди.

Якзон икки йил аввал ёзилган дуэт таронасини тақдим этмоқчи

Қўшиқ сўзи ва мусиқаси Якзоннинг ўзига тегишли. Аранжировкаси устида Равшан Алиев иш олиб борган. Бу ижод намунаси учун видеоклип ҳам суратга олиш режалаштирилган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol