Муниса Ризаева ўзи яратган либослар коллекциясининг намойишини ўтказади

Сана: 16.04.2017 763

Муниса Ризаева ўзи яратган либослар коллекциясининг намойишини ўтказади

Эстрадамизнинг олов хонандаси, ўзининг ижро маҳорати ва дилтортар тароналари билан мухлислар қалбидан чуқур жой олган хонанда Муниса Ризаева айни дамда қизғин ижод билан банд. У янги қўшиқ ва клиплар яратиш билан бирга янги либослар тўплами устида ҳам иш олиб бормоқда. Хонанданинг берган маълумотига кўра, у 19 апрел куни пойтахтимизда жойлашган гўзал масканлардан бирида ўзи яратган либослари тўпламининг тақдимотини ўтказади. Баҳор-ёз мавсуми учун мўлжалланган коллекциясидан унинг муаллифлигидаги бежирим ва такрорланмас либослар ўрин олган. Ушбу кечада шоу-бизнес оламининг ёрқин вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этиши режалаштирилган. Демак, кузатиб боринг ва ушбу кечадан тайёрланган репортажни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol