“Бир муҳаббат қиссаси” давомланадими?

Сана: 12.04.2017 2953 қайноқ

“Бир муҳаббат қиссаси” давомланадими?

Маълумки, серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил “Бир муҳаббат қиссаси” номли трилогияни тақдим этишди. Халқимиз томонидан ушбу видео туркумнинг ҳар  уччала қисми ҳам ижобий фикрлар билан қарши олинди. Ҳар бир клип мухлислар қалбидан муносиб жой эгаллади. Куни кеча Комил Фозилов ушбу трилогиянинг учинчи қисми яъни “Телбаман” клипи борасида инстаграм саҳифаси орқали сўровнома ўтказди. Унда хонанда “Телбаман” клипи ёқдими? Давом этсинми ёки бошқа бир  муҳаббат қиссаси бошлансинми? Нима дейсизлар” – дея кузатувчиларига мурожаат қилган. Изоҳларга назар ташлаганимизда эса мухлислар орасида ушбу қисса манзур келганини таъкидлаб, давом этишини сўраганлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Қизиқ, Сарвар ва Комил бу қиссасини давом эттирармикан ёки янги трилогияни бошлаб юборишармикан? Кузатишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol