“ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМНИНГ ГАЛА ПРЕМЬЕРАСИГА МАРҲАМАТ

Сана: 13.05.2014 2723 қайноқ

Биринчи ўзбек блокбастери сифатида энг кўп шов-шувларга сабаб бўлган “Геолог. Ўлимдан кучли” фильмининг гала премьераси ва ниҳоят белгиланди. 

22 май куни соат 18:00 да, “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасида жаҳоннинг “Оскар” ҳамда “Канн” халқаро кинофестиваллари сингари тантанали равишда ташкил этилиши ваъда қилинаётган гала премьерада кўплаб юлдузларнинг ҳам иштироки таъминланади. Чунончи, санъат, спорт ва шоу-бизнес оламининг энг ёрқин вакиллари таклиф этилиши кутилмоқда.

“ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМНИНГ ГАЛА ПРЕМЬЕРАСИГА МАРҲАМАТ

 “ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМНИНГ ГАЛА ПРЕМЬЕРАСИГА МАРҲАМАТ

 Гала премьерада халқаро кино фестивалларидек ўша машҳур қизил йўлакчалардан тортиб, барча расм-русумларигача ташкил этилар экан. Юртимизда илк бора катта дабдаба ила ташкил этилаётган мазкур гала премьерада қандай қизиқарли воқеалар юз берар экан?! Бу ҳақда, албатта, биринчилар қаторида сайтимиз орқали эксклюзив маълумот берамиз. 

“ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМНИНГ ГАЛА ПРЕМЬЕРАСИГА МАРҲАМАТ

Шунингдек, савдо мажмуасининг иккинчи қаватида фильм тақдимоти бўлиб ўтса, мазкур жараённи кўпсонли томошабинлар учинчи ва тўртинчи қаватларида туриб бевосита томоша қилиш ва кузатиш имконига эга бўлишади. Демак, сиз ҳам бу жараёнда иштирокчи сифатида қатнашишингиз мумкин. Унда, биринчи ўзбек блокбастерининг гала премьерасига шошилинг! 

“ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМНИНГ ГАЛА ПРЕМЬЕРАСИГА МАРҲАМАТ

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol