2016 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАРИ ТОП 10 ТАЛИГИ

Сана: 03.04.2017 1500 қайноқ

2016 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАРИ ТОП 10 ТАЛИГИ

Бир неча йилдирки, эътиборингизга энг яхши клипларнинг рейтингини намойиш этиб келамиз. Бу галги тақдим этадиган рейтингимиз эса ўтган 2016 йил давомида оммага ҳавола этилган клиплар ТОП 10 лигидан ташкил топган. Мазкур рейтингимиздан ўрин олган клиплар йил давомида энг кўп томошабинларни ўзига жалб этган видео асарларни ўз ичига олган.

Демак, бошладик!

2016 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАРИ ТОП 10 ТАЛИГИ

Рейтингимизнинг 10-поғонаси Шоҳруҳҳоннинг “Алдамадим” видеоклипига насиб этди. Клип 2016 йил, 27 сентябрь куни Ризанова каналига жойлаштирилган бўлиб, у бугунги кунга қадар 2 миллион 325 мингдан ортиқроқ томошабинни ўзига жалб этган.

Виа Мароканднинг “Ҳамма ҳаракатда” клипи эса Топ 10 таликда 9-поғонани эгаллади. Мазкур видеоклип 2016 йил, 13 июлда Youtube.com видеохостингидан жой олган. Бугунги кунга қадар томоша қилганлар сони 2 миллион 414 мингдан ортиқроқ.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Жиги-жиги” клипи эса  8-ўринни эгаллади. 2016 йил, 26 март куни Youtube.com видеохостингидан ўрин олган мазкур клипдан бугунги кунга қадар 2 миллион 657 мингдан ортиқроқ томошабин баҳра олган.

ТОП 10 ликнинг 7-поғонаси Севинч Мўминованинг “Колгем кедер” клипига насиб этди. Ушбу клип 2016 йил, 9 январда жойлаштирилган бўлиб, ундан ҳозирга қадар  3 миллион 324 мингдан ортиқроқ томошабин баҳраманд бўлган.

Рейтингимизда 6-ўрин. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва қизиқчи ҳамда актриса Халимахон билан ижро этган “Ҳалима” дуэти мазкур ўринга муносиб деб топилди. Видеоклип 2016 йил, 31 октябрда Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган. Бугунги кунга қадар эса 3 миллион 387 минглан ортиқроқ мухлислар томоша қилган.

 

Рейтингимизнинг қоқ марказини эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон “Жавоб бер” клипи билан банд этди. Видеоклип 2016 йил, 15 январда Youtube.com видеохостингидаги Ризанова каналидан жой олган ва ҳозирга қадар 4 миллион 373 мингдан ортиқроқ томошабинлар баҳраманд бўлган.

 

 4-ўрин Жаҳонгир Позилжонов бошчилигидаги Божалар гуруҳининг “Гули” клипига насиб қилди. 2016 йил, 6 май куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган клипдан бугунги кунга қадар 4 миллон 295 мингдан ортиқроқ мухлислар томоша қилган.

 

ТОП 10 таликда  учинчи ўрин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёданинг “Жим” композициясига ишланган клипга насиб этди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Youtube.com видеохостингидан жой олган бўлишига қарамай, қисқа фурсат ичида бугунги кунга қадар 3 миллион 658 мингдан ортиқроқ томошабинларни ўзига торта олган.

 

Рейтингимизнинг  иккинчи поғонаси эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” видеоклипига насиб этди. Видеоклип 2016 йил, март ойида Ризанова каналига жойлаштирилган бўлиб, ундан баҳра олган томошабинлар сони эса 6 миллион 280 мингдан отриқроқ.

 

ТОП 10 ликнинг биринчи поғонаси Шаҳзода ва Шохрух ижодидаги “Кет” дуэти учун ишланган видеоклипга насиб этди. Йил бошида Youtube.com видеохостингига жойлашган видеоклип бугунги кунга қадар 7 миллион 108 мингдан ортиқроқ мухлисларни ўзига жалб этган.

Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

https://telegram.me/popcornuztv

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol