Тоҳир Усмоновдан “Лола”

Сана: 31.03.2017 2399

Тоҳир Усмоновдан “Лола”

Истеъдодли хонанда Тоҳир Усмонов янги лойиҳалар устида иш олиб бораётгани ва шу билан бирга навбатдаги ижод маҳсулларидан бирини халқимиз ҳукмига ҳавола этиш арафасида турганлиги ҳақида маълумот берган эдик. Хонанда сиз билан ва бир неча йиллар олдин хит даражсига кўтарилган Отабек Мадраҳимов ижросидаги “Лола” таронасини қайта куйлади. Мазкур мусиқий асар бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. 

Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Отабек Мадраҳимовга тегишли. Аранжировкаси эса Ботир Алиев томонидан ишланган. Яқин кунларда эса қўшиқ клипи ҳам халқимиз ҳукмига ҳавола этилади. Ҳозирча қўшиқни тингланг ва баҳо беринг.

Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

https://telegram.me/popcornuztv

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol