Ёдгор Мирзажоновдан навбатдаги қўшиқ премьераси

Сана: 30.03.2017 2672

Ёдгор Мирзажоновдан навбатдаги қўшиқ премьераси

Истеъдодли хонанда Ёдгор Мирзажонов ҳам ҳамкасблари каби, ўз мухлисларига янги ижод намуналаридан бирини туҳфа қилди. Унинг “Қизалоқ” номли янги мусиқий асари оммага тақдим қилинди. Илк жарангидаёқ илиқ қарши олинган композиция отасини соғинган қизларга бағишланган. Оилавий ажримлар фарзандларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Мурғак қалблар чилпарчин бўлади. Хонанда Ёдгор Мирзажонов ана шундай қалби ўксик қизалоқ ҳақида куйлади. Янги тарона фалсафий ва ҳаётий талқинда.

Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Аҳад Қаюм қаламига мансуб. Мусиқасини Бобур Мадалиев басталаган.

Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

https://telegram.me/popcornuztv

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol