PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

“НАВО” АНСАМБЛИДАН БИРИНЧИ ВИДЕОКЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

Сана: 11.05.2014 2241

“Наво” ансамблининг “Ҳабиби” таронасини айни кунларда тингловчилар орасида анчагина оммалашди. Бундан руҳланган ижодкорлар мазкур таронага клип ҳозирлади. 

Жасур Шаметов режиссёрлигида суратга олинган видеоклип, аслида бошқа режиссёр билан ҳамкорликда олиниши даркор эди. Бироқ келишилган режиссёрнинг вақти тиғизлиги учун “Наво” ансамбли Жасур Шаметов билан клип устида бирга ишлашга қарор қилишди. Тез кунларда катта ва кичик экранларда илк премьераси режалаштирилаётган клипнинг биринчи тақдимоти, албатта, сайтимизда бўлиб ўтади. Алоҳида таъкидлаш керакки, клип ғояси гуруҳ продюссери Равшан Ҳакимовга тегишли.

Клип трек ва сюжет йўналишида суратга олинган. Ундаги воқеалар ривожида актриса ҳам роль ижро этиши лозим эди. Бироқ тасвирга олиш куни актрисанинг фарзанди бетоб бўлиб қолганлиги учун мазкур роль бошқа бир модель ва актриса қизга насиб этди. Унинг кимлигини эса тез кунда, “Наво” ансамблининг илк видеоклип премьерасидан сўнг билиб оласиз.

Бизни кузатишда давом этинг.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol