“Кўришамиз-кулишамиз” концерт дастурига оз қолди

Сана: 14.03.2017 2849

“Кўришамиз-кулишамиз” концерт дастурига оз қолди

“Истиқлол” санъат саройида тақдим этиладиган концертлар орасида Мирзо театри  томонидан ўтказиладиган дастур барчага хуш кайфият улашибгина қолмай, томошабинларнинг мириқиб дам олишларига ҳам имкон яратиб беради. Аввалроқ маълум қилганимиздек, жорий йилда ҳам улар ўз мухлисларига янги дастурини намойиш этишади. 1-, 2-, 3-, 4-апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Кўришамиз-кулишамиз” номли дастурлари билан барчани хушнуд этишади. Айни дамда қизғин тайёргарлик олиб борилаётган ушбу концертга ижодкорлар барчани таклиф этиб қолишади. Омад тилаймиз ва концертни кутиб қоламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol