ШОҲЗАМОН “ҲИНДИСТОНДАН ХАТ” ОЛИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Сана: 09.05.2014 1836 қайноқ

Яқиндагина “Ҳиндистондан хат” таронасини мухлислари эътиборига ҳавола этган умидли хонанда Шоҳзамоннинг ушбу қўшиғига клип суратга олинди. Эксклюзив тарзда биринчилар қаторида сайтимизда унинг премьерасини қарши олинг. 

Режиссёр Козим Ҳотамқулов мазкур видеоклипни трек йўналишида тасвирга олган. Унда “Паризода” рақс ансамблининг моҳир қизлари бетакрор рақс саҳнасини тақдим этган. Эслатиб ўтамиз, “Ҳиндистондан хат” таронасининг матни ва мусиқаси хонанда Шоҳзамонинг ўзига тегишли. Аранжировкаси эса Жамшид Ғаффоровга тегишли. 

Хонанданинг маълум қилишича, шу кунларда мазкур қўшиқнинг давоми ҳам тайёрланаётган экан. Яъни “Ҳиндистондан хат 2”. Унда, “Ҳиндистондан хат олди деб ҳиндча қараш қилаверма!” деган қизиқарли жумлаларни ҳам учратасиз. Мусиқаси ҳам ажойиб. Бундан ташқари, Шоҳзамон машҳур аёл хонанда билан бирга дуэт куйлаш арафасида. Унинг кимлиги эса ҳозирча сир тутилмоқда. 

Дуэт тарона фольклор йўналишда бўлиб, миллий усулга замонавийлик уйғунлаштирилган тарзда тараннум этилади. Демак, Шоҳзамондан тез кунларда бунданда кўп янгиликларни қабул қиласиз. Ҳозирча эса янги видеоклипни томоша қилиб унга ўзингиз муносиб баҳо беринг! 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol