Сардор Раҳимхон узоқ кутилган клипини намойиш этди

Сана: 06.03.2017 1480

Сардор Раҳимхон узоқ кутилган клипини намойиш этди

Бир неча кун олдин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон Хивада суратга олинган “Инжу” деб номланган видеоклипини мухлислар эътиборига намойиш этишини маълум қилган эди. Ваъдага мувофиқ хонанда “Инжу”сини сайтимиз орқали намойиш қилмоқда. Комедия жанрида суратга олинган клипда Хива Қўғирчоқ театри ва Миллий театри актёрлари, Миллий академик драма театри актёри Толибжон Мўминов иштирок этган.  Актёр ва актрисаларнинг образлари устида Сонья ишлаган.

Тарона Ҳушнуд Дарвеш сўзи билан ёзилган. Мусиқаси Фаррух Соҳиб томонидан басталанган. Қўшиқнинг мусиқий безагини Фурқат Бобожонов амалга оширган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol