“PopCorn” тақдимоти тантанали равишда 17-июньда бўлиб ўтади

Сана: 08.05.2014 3731 қайноқ

“PopCorn” тақдимотига старт берилди. “Tarona Records” ҳамда “PopCorn.Uz” тақдим этади. Шу йилнинг 17-июнь куни соат 19:00 да “Истиқлол” санъат саройида “Ёшлар танлови” шиори остида “PopCorn” тақдимот маросими ўтказилади.   

Мазкур маросимни ўтказишдан асосий мақсад, ўзбек эстрада юлдузлари томонидан яратилган ижод намуналарини муносиб баҳолаш ва тақдирлашдир. Мазкур мукофот санъаткорларнинг меҳнат маҳсули халқимиз, мухлислар эътиборидан четда қолмасликка хизмат қилади. Фақатгина энг яхши клиплар мукофотга лойиқ топилади. 2013-2014 йиллар давомида яратилган энг яхши видеоклиплар ижрочилари 20 та махсус тайёрланган рамзий мукофотни қўлга киритишлари мумкин. Ғолиблар эса сиз азиз мухлислар томонидан йўлланган овозлар орқали аниқланади. Ушбу мукофот шоу-бизнес вакилларининг янада сифатли ва ёқимли ижод намуналари яратишлари учун руҳ бағишлайди. 

Тез кунларда PopCorn.Uz сайти орқали номзод ижрочилар рўйхатини тақдим этамиз. Энг яхши видеоклипларнинг 20 нафар ижрочилари мазкур мукофотни қўлга киритишлари билан бирга қўшимча яна энг кўп овоз тўплаган 5 нафар ижрочи ҳам тақдирлаш маросимида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Шундай экан, севимли юлдузингизни ва севимли видеоклипингизни қўллаб-қувватланг! Зеро, ҳар бир овоз ҳал қилувчи бўлиши мумкин! 

Тақдирлаш маросими ҳақида батафсил маълумотлар биринчилардан фақатгина PopCorn.Uz сайти орқали маълум қилинади. Бизни кузатишда давом этинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol