“Юрак йиғлар...” фильми премьераси кутилмаган воқеаларга бой бўлди

Сана: 08.05.2014 5711

8-Май куни йилнинг энг узоқ кутилган фильми дея эътироф этилган “Юрак йиғлар” картинасининг премьераси ўтказилди. 

Сайтимиз ва “Ўзбегим Таронаси” радиоси мазкур картинанинг бош ахборот кўмакчиси сифатида иштирок этди. 

Бу фильмнинг намойишига эстрадамизнинг кўзга кўринган хонандалари шахсан ташриф буюрди. Улар орасида Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Лола, “Сетора” гуруҳи вакиласи Азиза, Нилуфар, Рухшона, Лола ва Шаҳло Аҳмедова, хореограф Наримон Григорян, “Манго” гуруҳи йигитлари ва шоу-бизнеснинг бошқа кўплаб вакилларини кўрдик. 

Премьерани “Ўзбегим Таронаси” радиоси бошловчиси Раъно Алимова ва “Наврўз” радиосининг бошловчиси очиб бериб, фильм ижодкорларини бирма-бир саҳнага таклиф қилдилар. Премьеранинг айнан шу жиҳати бизнингча тўғри ташкиллаштирилган. Сабаби картина яралиши устида ишлаган ҳар бир инсон эътибордан четда қолмади. 

Картина намойишидан аввал эса катта экранда Сарвар ва Комилнинг мазкур картина учун яратилган “Юрак йиғлар” номли саундтрекнинг видеоклипи ҳам мухлислар учун оммавий равишда премьера қилинди. 

Фильмнинг сюжети эса барча кутгандек одатдаги муҳаббат учбурчаги ҳақида эмас, севги, ғурур, дўстлик каби туйғулар гўзал тарзда ифода этилган таъсирчан руҳдаги мелодраммадир. 

Картина романтика, тасодифлар, кутилмаган ечим ва воқеаларга бойлиги билан ҳам томошабинни ўзига жалб қила олади. Айтиш керак, актёрлар жамоаси ёш бўлса-да, ҳар бир роль маҳорат билан ижро этилган. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol