Нилуфар Усмонова мухлисларини ҳайратлантиришда давом этади

Сана: 01.03.2017 1349 қайноқ

Нилуфар Усмонова мухлисларини ҳайратлантиришда давом этади

Бир неча кун олдин “Дадасини қизи” номли ажойиб қўшиғини халқимизга тақдим қилган хонанда Нилуфар Усмонова баҳорни турфа туҳфалар билан қарши олди. Баҳор янги ғоялар, янги шижоат, куч-ғайрат, ижодкорлар учун энг асосийси илҳом манбаи ҳисобланади. Хонанда Нилуфар Усмонова ҳам бисотидаги йиғиб қўйган янги ижод маҳсулларини намойиш этиш билан бирга бир қатор катта лойиҳалар устида қизғин иш олиб бормоқда. Ана шундай ижодий жараёнларнинг навбатдаги натижаси яқин кунларда мухлислар эътиборига ҳавола этишини маълум қилди. Бу туҳфа сиз анчадан буён кутган янги альбомидир. “Арслоним” номли навбатдаги альбомнинг тақдимоти 8-март байрами арафасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Баҳорнинг илк кунини ёқимли янгиликлар билан мухлисларини хушнуд этиш билан бошлаган Нилуфар Усмонова ушбу мусиқий альбоми билан халқимиз қалбига баҳорий кайфият улашса ажабмас.

Нилуфар Усмонова мухлисларини ҳайратлантиришда давом этади

Ҳа айтганча, хонанданинг бир неча кун олдин янгиланган расмий сайти ҳам ишга тушди. www.NilufarUsmonova.com манзили орқали Нилуфар Усмонованинг энг сўнгги янгиликлари, фотосуратлари, янги қўшиқлари ва клипларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol