ОРЗИҚИБ КУТГАНИМ КЕЛДИНГМИ БАҲОР?

Сана: 01.03.2017 3503 қайноқ

Кўзларда қувонч-у, қалбда шукуҳинг

Кўнгил истар сени такрор ва такрор.

Ўлкамни яшнатиб, ёзиб ўз сепинг

Орзиқиб кутганим келдингми баҳор?

 

Ҳаммаёқ ям-яшил, кўм-кўк қир-дала

Тоғлар бошларидан эриб битди қор

Элчинг бойчечак ҳам очилди мана

Кўнглимни яшнатиб келавер баҳор!

 

Яхшилик нурини сочиб ҳар ёққа

Келдингми, кутганим фасли навбаҳор

Яшариб, яшнатиб дилдан суймоққа

Қалбга муҳаббатни солдингми баҳор?

 

ОРЗИҚИБ КУТГАНИМ КЕЛДИНГМИ БАҲОР?

Сен келдинг юртимнинг кўркини очиб

Зийнатинг, ҳуснингдан сайроқ тилим лол,

Ҳар ёнга ҳаётнинг завқини сочиб,

Борлиқни сеҳрлаб олдингми баҳор?

 

Қай ерга бормайин дилим шодланар

Ҳар гўша, ҳар жойда сенинг сеҳринг бор.

Наврўз айёми-ю, юртнинг тўй базми

Тинчлик ва бахтига элчисан баҳор!

 

Ифоринг уфуриб турсин қалбларга

Мудраган кўнгиллар тортсинлар ҳушёр

Севишга ошиққан жўшқин дилларга

Мажнунда йўқ ишқни солгин сен баҳор!

 

Ҳар дилда орзу ва умид уйғотиб

Яшашга ҳавасни ортасан баҳор

Шоирнинг қалбига илҳомлар солиб

Энг гўзал шеърларни битасан баҳор!

ОРЗИҚИБ КУТГАНИМ КЕЛДИНГМИ БАҲОР?

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol