“Кетаман дедимми, кетаман” фильми учун ишланган саундтрек намойиш этилди

Сана: 27.02.2017 1006

“Кетаман дедимми, кетаман” фильми учун ишланган саундтрек намойиш этилди

Кинорежиссёр Иқбол Мелиқўзиевнинг “Кетаман дедимми, кетаман” фильми учун саундтрек суратга олингани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур саундтрек бугунги кунга келиб тайёр бўлди ва омма эътиборига намойиш қилинди. Фатхулла Маъно томонидан куйланган саундтрек фильм ғояси билан ҳамоҳанг яратилган.

Саундтрек намойиши билан бирга яна бир янгиликни маълум қиламиз. Ҳозирги кунда кўпчиликни эътиборини тортган ушбу картинанинг премьера куни ҳам аниқ бўлди. “Кетаман дедимми, кетаман” картинасининг илк намойиши  21-март куни ўтказилади. Тўйга тўёна билан деганларидек, баҳор байрамига яхшигина туҳфа бўлса ажаб эмас. Ҳозирча саундтрекни томоша қилинг ва баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol