“Коктейл” фильмининг премьераси ўтказиладиган кун маълум бўлди

Сана: 24.02.2017 966

“Коктейл” фильмининг премьераси ўтказиладиган  кун маълум бўлди

Яқиндагина сайтимиз орқали катта экранларга чиқиши кутилаётган “Коктейл” фильми ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Ваниҳоят мазкур картина премьера қилинадиган кун аниқ бўлди. 27-февраль куни Алишер Навоий номидаги кино саройида “Коктейл” киносининг  илк намойиши ўтказилади. Куанишбай Рeймбаев режиссёрлигида суратга олинган фильмнинг продюсери Жамшид Орзиқулов. Боязид Жумаев томонидан ёзилган сценарий асосида суратга олинган картинада бош ролларни Йигитали Мамажонов, Асқар Ҳикматов, Баҳора Арслонова, Раъно Ярашева, Азат Бекмурадов, Карим Мирҳодиев, Лизахон Халқназаровалар ижро этишган. Ушбу кинокомедиянинг тақдимотидан батафсил маълумот ҳамда фоторепортажни сайтимиз орқали тақдим этамиз. Биздан йироқлашманг ва кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol