Мафтункор Шаҳзодадан яқин кунларда янги қўшиқ премьераси

Сана: 21.02.2017 4120 қайноқ

Мафтункор Шаҳзодадан яқин кунларда янги қўшиқ премьераси

Эстрадамизнинг бетакрор хонандаси Шаҳзода айни дамда май ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига ижодий жамоаси билан бирга, қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Янги қўшиқлар, янги ғоялар устида тун-у кун изланишда бўлган хонанда навбатдаги ижодий  янгиликни инстаграм ижтимоий тармоғи орқали ўз мухлислари билан  бўлишди. Маълум бўлишича, Шаҳзода янги қўшиқ яратди ва бу қўшиқ хонанданинг ўзига жуда ҳам манзур бўлди. Ушбу маълумотдан сўнг қўшиққа бўлган қизиқиш унинг кузатувчилари орасида янада ортди.  Шундай бўлса-да Шаҳзода ҳозирча қўшиқнинг номини сир тутмоқда. Бироқ шуни маълум қиламизки, ушбу қўшиққа видеоклип суратга олиш режалаштирилган ва айни дамда тасвирга тушириш жараёнига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Мафтункор Шаҳзодадан яқин кунларда янги қўшиқ премьераси

Ҳар бир қўшиғи хит даражасига чиқиб, мухлисларнинг қалбидан чуқур жой эгаллайдиган, ўз тингловчиларини топиб халқимиз орасида оммалашадиган тароналарни тақдим этадиган Шаҳзода, бу сафар ҳам навбатдаги ижод маҳсули билан барчани лол қолдириши шубҳасиз. Хонандага омад тилаган ҳолда, кузатишда давом этамиз ва янги қўшиқни кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol