Иброҳим Ўткиров “Деразадан” номли клипини тақдим қилди

Сана: 20.02.2017 3072

Иброҳим Ўткиров “Деразадан” номли клипини тақдим қилди

Яқиндагина ўзининг “Деразадан” номли қўшиғини халқимизга тақдим қилган ёш ижодкор Иброҳим Ўткиров, таронаси ижобий фикрлар билан кутиб олинганидан илҳомланиб, унга видеоклип тасвирга олдирди. Бу видео асар устида олиб бораётган ишлар якунланди ва бугун клип сайтимиз орқали намойиш этилмоқда. Жамшид Исахўжаев режиссёрлигида суратга олинган видеоклип тасвирчиси Ёдгор Носиров. Трек ва сюжет жанридаги клипда Азиз Раметов ҳамда Марьям бош ролларни ижро қилишган.

Эслатиб ўтамиз, композиция  Зоҳиджон Олов сўзи билан яратилган бўлиб, унга Алишер Неъматов мусиқа басталаган. Жалолиддин Сайфуллаев томонидан аранжировкаси амалга оширилган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol