Зиёда “Мани-мани” клипини тақдим қилди

Сана: 06.02.2017 3248

Зиёда “Мани-мани” клипини тақдим қилди

Хушовоз хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда “Мани-мани” деб номланган клип суратга олдиргани ҳақида хабар берган эдик. Орадан кўп ўтмай, мазкур композиция клипи тайёр бўлди ва бугун сайтимиз орқали омма эътиборига намойиш этилмоқда.

Мазкур видео асар клипмейкер Сарвар Каримов режиссёрлигида тасвирга туширилган бўлиб, тасвирчи Иззат Лутфуллаев. Клипда бош ролларни Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда Ҳусан Жўраев ижро қилган.

Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Баҳодир Низомов томонидан яратилган. Аранжировкаси эса Умид Обидовга тегишли.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol