Сарвар ва Комилнинг “Бир муҳаббат қиссаси” қачон якун топади?

Сана: 03.02.2017 3867

Сарвар ва Комилнинг “Бир муҳаббат қиссаси” қачон якун топади?

Маълумки, серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил 2016-йилнинг сўнгги ойида “Айт” клипини тақдим этишган эди. Қисқа фурсатда томошабинлар қалбини ларзага келтирган бир муҳаббат қиссаси, қаҳрамонлар тақдири барчани қизиқтириб қўйди ва клипнинг иккинчи қисмини интиқлик билан томошабинлар кута бошлашди. Хонандалар ваъда қилганидек, ушбу клипнинг давоми тайёр бўлди ва куни кеча оммага тақдим этилди. “Ортингга қара” номли таронанинг клипида сиз воқеалар ривожини кузатишингиз мумкин бўлади. Бир неча соатлар ичида бу клип 35-мингдан ортиқ мухлисларни ўзига қарата олди. Бироқ, бу муҳаббат қиссаси иккинчи клипда ҳам якун топмади. Воқеалар ривожи учинчи клипда давомланади. Барчани бирдек ҳайратлантираётган бу муҳаббат қиссаси сизнингча қандай якун топади? Ўз тахминларингиз ёзиб қолдиринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol