Маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасида “E’TIROF” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади

Сана: 30.01.2017 4133

Маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасида “E’TIROF” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади

2017 йилнинг 14-февраль куни Маданият ва спорт ишлари вазирлиги таклифи билан маданият, санъат, спорт, ва ижодиёт соҳасида “E’TIROF” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23-январдаги “Маданият, санъат, спорт, ва ижодиёт соҳасида “E’TIROF” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ўтказиш тўҳрисида”ги мажлис баёни қабул қилинган.

Мазкур мажлис баёни билан “E’TIROF” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича республика ташкилий-ижодий гуруҳи ҳамда номзодларни сараловчи Бадиий кенгаш ташкил этилган.

“E’TIROF” мукофоти “Театр, кино ва оммавий томошалар”, “Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Бадиий ижод, журналистика ва телевидение”, “Спорт”, “Эътибор, эҳтиром, эъзоз” каби йўналишлар бўйича ўтказилади.

Ушбу мукофот совриндорларини тақдирлаш маросими 2017 йил, 14-февраль куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol