Бетакрор Шаҳзодадан тез кунда кутилмаган видеоклип

Сана: 30.01.2017 3890 қайноқ

Бетакрор Шаҳзодадан тез кунда кутилмаган видеоклип

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода мухлислари учун кутилмаган совға ҳозирлади. У айни дамда нафақат халқимизнинг, балки, Европадаги давлатларда истиқомат қилувчи мухлисларнинг севимли қўшиғига айланган таниқли ижодкор, Шаҳзоданинг доимий ҳамкорларидан бири Dr Costi билан куйланган “Billionaire”   композицияси учун видеоклип тасвирга олдирди. Мазкур видео асар хонанданинг яқиндагина уюштирган сафари чоғида суратга туширилди. Клип режиссёри маҳоратли клипмейкер Тимур Примкулов.

Бетакрор Шаҳзодадан тез кунда кутилмаган видеоклип

Видео асар қўшиқ каби халқимиз қалбидан алоҳида жой эгаллаши шубҳасиз. Зеро, хонанда ўз мухлисларини қандай қилиб лол қолдиришни билади ва ҳар доим бунинг уддасидан чиқади. Демак, тез кунда севимли ижодкорингиздан навбатдаги туҳфани кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol