Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Бир дона”си дунё кезишни бошлади (Видео)

Сана: 30.01.2017 2990 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Бир дона”си дунё кезишни бошлади (Видео)

Эстрадамиз юлдузи, Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиқлари биламизки, бир нечта мамлакатларнинг хонандалари томонидан ўз тилларида ижро этилмоқда. Биргина мисол тариқасида “Қирмизи олма” қўшиғини айтиб ўтишимиз мумкин. Мазкур тарона дунё миқёсидаги  ўндан ортиқ давлат хонандалари томонидан куйланди. Энди эса навбат “Бир дона” композициясига етиб келди. Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Бир дона” қўшиғи ҳам дунё кезишни бошлади. Бу эса нафақат хонанданинг, балки, қўшиқни яратишда меҳнати сингган барча ижодкорларнинг ютуғи десак янглишмаймиз. Хонандага янада юксак ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol