Сарвар ва Комилдан “Ортингга қара” таронасини қарши олинг

Сана: 23.01.2017 1023 қайноқ

Сарвар ва Комилдан “Ортингга қара” таронасини қарши олинг

Февраль ойининг  15-16- кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг илк яккахон концерт дастурини тақдим этишга катта ҳозирлик кўраётган ижодкорлар Сарвар ва Комил бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали ўзларининг навбатдаги ижод намунасини мухлислар ҳукмига ҳавола этишди. “Ортингга қара” деб номланган бу тарона айни дамда тингловчилар қалбини забт этган “Айт” композицияси каби халқимиз орасида оммалашиши тайин. Қолаверса, уларнинг “Айт” қўшиғи учун ишланган клипнинг давоми айнан “Ортингга қара” қўшиғининг клипида намоёнланади. Ҳозирги кунда барча интиқиб кутаётган бу клипнинг давоми ҳам тез кунда премьера этилиши кўзда тутилган.

Сарвар ва Комилдан яна бир янгилик. Эндиликда сиз уларнинг яккахон концерт дастурига “Ўзбегим Таронаси” радиосидаги турли танловларга иштирок этиб, чипталарни ютиб олиш имконига эгасиз. Имкониятни қўлдан бой берманг ва бизни кузатишда давом этинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol