Мафтункор Шаҳзодадан узоқ кутилган хит тарона ва клип премьераси - “Куёв ва келинчак”

Сана: 20.01.2017 1659 қайноқ

Мафтункор Шаҳзодадан узоқ кутилган хит тарона ва клип премьераси - “Куёв ва келинчак”

Санъатимизнинг бетакрор хонандаси Шаҳзода  янги тарона ва видеоклип устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар бериб, суратга олиш жараёнидан фотожамланмани ҳам тақдим қилган эдик.

Мафтункор Шаҳзодадан узоқ кутилган хит тарона ва клип премьераси - “Куёв ва келинчак”

“Куёв ва келинчак” - романтикага бой, ёш турмуш қурганлар, оила қуриш арафасида бўлганларга бағишланган. Бу композицияни ана шундай бахтли инсонларга яхши ниятлар билан ёзилган табрик дейиш ҳам мумкин.  Шахзоданинг ғояси асосида таронага видеоклип ярaтилди.  Қўшиқ жуда самимий, куйи ҳам дилга яқин бўлганлиги учун, клипида соф муҳаббатни кўрсатиб берилиши лозим топилган ва буни уддасидан чиқишган. Ижодий жамоа билан келишган ҳолда улар, ўйланган ғоя, унинг моҳиятини томошабинларга етказиб беришни исталган актёр ёки актриса эмас, балки, шу туйғуни бошидан кечирган, ана шундай соф муҳаббат ила оила риштасини боғлаганларга топшириш керак деган фикрни илгари суришди . Улар севги-муҳаббат билан турмуш қурган жуфтликларни излашди ва Баён гуруҳининг солисти Маъмур ҳамда актриса Севара Солиевалар жуфтлигини танлашди. Улар ўзларига топширилган вазифани аъло даражада бажаришди. Клип жуда чиройли ва самимий яратилган. 

Тарона ва клип муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи, мусиқаси ва аранжировкаси Сарвар ва Комилга тегишли. Клип режиссёри Шаҳзод Пўлатов. Тасвирчи Беҳзод Пўлатов. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol