“Фирибгар ошиқ” картинаси катта экранларга чиқишга тайёр

Сана: 19.01.2017 2712

“Фирибгар ошиқ” картинаси катта экранларга чиқишга тайёр

Маҳоратли кинорежиссёр Бурхон Шаропов навбатдаги фильми устида иш олиб бораётгани ҳақида сайтимиз орқали маълум қилган эдик. “Фирибгар ошиқ” номли бу картинанинг сценарий муаллифи Бурҳон Шаропов ҳамда Наргиза Зокирова. Бош тасвирчи Ориф Рахимбоев.  Картина драма жанрида бўлиб, ҳозирги кунда ёшлар ўртасида долзарб бўлиб бораётган мавзулар, муаммолар кўтарилган. Уларнинг тарбияси, оиладаги, жамиятдаги ўрни, ота-оналари билан муносабати кўрсатилган. Шунингдек, бугунги кунда барчамизнинг ҳаётимизга кириб келган ва бир бўлагимизга айланиб улгурган ижтимоий тармоқларнинг фойдали ва зарарли томонларини ёритиб ўтишга ҳаракат қилинган. 

Узоқ вақт давомида яратилган фильм ёшларнинг маънавий дунёсини англаш, интернет муаммоларига таҳлилий ва танқидий ёндошиш, ўзаро муносабатларда чалғимаслик ва яна кўплаб ахлоқий, инсоний, маънавий масалаларни ёритишга хизмат қилади. Мазкур фильм кино ихлосмандларини бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Чунки картинанинг ўз юки бор. Унинг мавзуси ва ғояси ёш-у кичикни қизиқтириши аниқ. Унда бош ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Алишер Отабоев, Учқун Тиллаев,  Меҳриддин Раҳматов, Шоҳида Узоқова, шунингдек ёш актёрлар Беҳруз Тоҳиров, Фарруҳ Мирзаев, Гавҳар Ортиқова ва Рустам Насриддиновлар ижро этишган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol