Тез кунда янги фильм - “Коктейль”

Сана: 18.01.2017 3693

Тез кунда янги фильм  - “Коктейль”

Маълумки, айни дамда юртимиз кинотеатрларида кетма-кет янги фильмлар тақдимоти ўтказилмоқда. Бу эса томошабинларга танлаш имкониятини янада кенгроқ яратади. Ана шундай картиналар қаторига яна бир комедик жанрида ишланган фильм қўшилиш арафасида. Кинонинг номи ҳам ўзгача  - “Коктейль”. Куанишбай Реймбаев режиссёрлигида суратга олинган  картинада бош ролларни Йигитали Мамажонов, Асқар Ҳикматов, Раъно Ярашева, Карим Мирҳодиев, Баҳора Арслонова ва бошқалар ижро этишган. Тасвирчи Сардор Орипов, рассом Турсунбой Даминов, бастакор Алексей Изволский. Тез кунда тақдимоти ўзказилиши режалаштирилган мазкур кинофильм ўз мухлисларини топишига умид қиламиз. Фильм ижодкорларига омад тилаган ҳолда, янгиликларни тақдим этишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol