Манзура “Ўзбегим Таронаси” орқали иккита қўшиғини премьера қилди

Сана: 13.01.2017 1034 қайноқ

Манзура “Ўзбегим Таронаси” орқали иккита қўшиғини премьера қилди

Эстрадамиз юлдузи, соҳирнафас хонанда Манзура халқимиз учун ажойиб туҳфа ҳозирламоқда. Маълумки, хонанда 15-январь куни пойтахтимизда жойлашган сўлим гўшалардан бирида ўзининг янги альбом тақдимотини ўтказишни режалаштирган. Тақдимот доирасида эса “Тингла фарёдим” номли видеоклипи ҳам премьера қилинади.

Мазкур тадбир олдидан эса Манзура “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали иккита қўшиғини намойиш этишга қарор қилди. “Тингла фарёдим” ва Шохрух билан бирга куйлаган “Қалбимга кир” номли композициялари илк жарангидаёқ мухлислар қалбидан жой олди. Бироқ, бу қўшиқларни ҳозирча радиотўлқинлар орқали тинглаш имконига эгасиз. 15-январдан бошлаб эса юклаб олиб, тинглаш имконига эга бўласиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol