Ҳадича ижросидаги “Бир гўзал” композициясига баҳо беринг

Сана: 12.01.2017 2823

Ҳадича ижросидаги “Бир гўзал” композициясига баҳо беринг

Ўтган йилда унумли ижод қилиб, халқимиз меҳрини қозонган хонанда Ҳадича яна бир янги таронасини тақдим қилди. “Бир гўзал” деб аталган мазкур мусиқий асар илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Ҳушнуд Дарвеш сўзи билан яртаилган бу қўшиққа Шоҳжаҳон Эргашев мусиқа басталаган. Уни Аҳрор Муродов мусиқий сайқаллаган. Сокин бу тарона Ҳадичанинг аввалги қўшиқлари каби ўз тингловчиларини топиб халқимиз орасида оммалашишига умид қиламиз. Маълумотларга қараганда, “Бир гўзал” таронасига хонанда видеоклип тасвирга туширишни режалаштирган. Бу ҳақида кейинги янгиликларимизда маълумот бериб ўтамиз. Ҳозирча қўшиқни тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol