Отабек Муталхўжаевдан видеопремьера - “Шоколадим”

Сана: 11.01.2017 3370

Отабек Муталхўжаевдан видеопремьера - “Шоколадим”

"Ниҳол" мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев Америка Қўшма Штатларига сафари чоғида "Шоколадим" деб номланган таронасига клип суратга олган эди. Юқори кайфиятда яратилган мазкур клипда Нью-йоркликлар ҳам жўр бўлишган. "Шоколадим" таронаси океан ортида ҳам тингловчиларга манзур бўлди. Эндиликда эса сиз бу қўшиқни клипини ҳам томоша қилиш имконига эгасиз.

Шунингдек, 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунида Отабек Муталхўжаев бир нечта ҳарбий қисмларда концерт бериш ниятида. Олий ўқув юртида ўқиш жараёнида Отабекнинг ўзи ҳам ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбийларнинг ҳаётидан бохабар. Ватан ҳимоячиларига хонанда янги қўшиқларини тақдим этишни мақсад қилган. Бу кун Отабек учун ҳам катта байрамдир.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol