Сардор Раҳимхон ўзи учун жуда қадрли бўлган таронани тақдим этмоқчи

Сана: 09.01.2017 2897 қайноқ

Сардор Раҳимхон ўзи учун жуда қадрли бўлган таронани тақдим этмоқчи

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон учун ўтган 2016 йил ўта унумли келди. Кетма-кет хит тароналар, видеоклиплар, дуэт қўшиқлар ва ҳаттоки яккахон концерт дастурини ҳам тақдим этишга улгурди. Жорий йилда ҳам хонанда амалга оширилиши керак бўлган кўпгина режалар тузиб қўйган бўлса ажаб эмас. Йил бошидан қизғин ижод билан банд бўлган Сардор Раҳимхон янги тарона яратди. “Кетмоқдаман” деб номланган мазкур композиция хонанда учун жуда ҳам  қадрли ижод маҳсули ҳисобланади.  

Сардор Раҳимхон ўзи учун жуда қадрли бўлган таронани тақдим этмоқчи

Ушбу мусиқий асар тез кунда халқимиз ҳукмига ҳавола этилиши кўзда тутилган. Демак, севимли хонандангиздан яна битта хит таронани кутиб қолинг. Ҳозирча кузатамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol