Сарвар ва Комилдан навбатдаги туҳфа “Эртага”

Сана: 08.01.2017 4607 қайноқ

Сарвар ва Комилдан навбатдаги туҳфа “Эртага”

15-, 16- февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг “Бир муҳаббат қиссаси” номли илк яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўраётган Сарвар ва Комил концерт ишларидан ташқари, ваъда қилинган клип устида ҳам ижодий иш олиб боришмоқда. “Айт” ёхуд “Бир муҳаббат қиссаси” клипи мухлислар эътиборига тушиб, халқимиз орасида оммалашишга улгурди. Ижодкорлар бундан илҳомланиб, айнан шу клипнинг иккинчи қисмини яъни давомини яратишга ваъда беришган эди.

Сарвар ва Комилдан навбатдаги туҳфа “Эртага”

Сарвар ва Комилнинг маъмури Беҳрузни қолдирган маълумотларига қараганда, ушбу клип деярли тайёр. Тез кунда мухлислар эътиборига хавола этилади. Қўшиқ номи “Эртага”. Тарона ва клип биргаликда премьера қилиниши кўзда тутилган.  Вақт оз қолди. Кузатишда давом этинг.

Сарвар ва Комилдан навбатдаги туҳфа “Эртага”

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol