Райхон қалбаки чипталар ҳақида огоҳлантирди

Сана: 08.01.2017 932

Райхон қалбаки чипталар ҳақида огоҳлантирди

Эстрадамизнинг беқиёс юлдузи Райхон ҳозирда феврал ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик ишлари билан банд. У концерт дастури арафасида мухлисларини қалбаки таклифномалар сотуви борасида огоҳлантирди. Хонанда инстаграм ижтимоий тармоғида қолдирган маълумотларга кўра, 27-декабрь куни “Истиқлол” санъат саройи ходимлари сарой ёнида сотилаётган қалбаки таклифномаларни олиб қўйишган.

Райхон қалбаки чипталар ҳақида огоҳлантирди

Қайд этиш жоизки, бу каби ҳолат аввалги йилларда ҳам кузатилган. Райхон қалбаки таклифнома суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирар экан, таклифномалар сотувда йўқлигини ва бундай таклифномалар билан концертга кириш ман этилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol