Улуғбек Ҳаликовдан навбатдаги тарона - “Нимаси бу”

Сана: 06.01.2017 3463

Улуғбек Ҳаликовдан навбатдаги тарона  - “Нимаси бу”

Ёш ва истеъдодли хонанда Улуғбек Ҳаликов ўз репертуаридаги қўшиқлар сафига яна бирини қўшиб қўйди. “Нимаси бу” деб номланган бу композиция бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали илк бор жаранг сочди. Тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан қарши олинган мусиқий асар шўх ва рақсбоп бўлиб, хонанда мухлисларини бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Шаҳбоз ва Наврўз қаламига мансуб. Мусиқасини эса хонанданинг ўзи басталаган. Аранжировкаси Жамшид Абдуназаров томонидан амалга оширилган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Улуғбек Ҳаликовнинг бу таронаси учун видеоклип ҳам тасвирга олинган бўлиб, айни дамда клип устида монтаж ишлари олиб борилмоқда. Жасур Шаметов режиссёрлигида яратилаётган бу клип Хивада суратга олинган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol