ТОҲИР УСМОНОВДАН ВАЪДА ҚИЛИНГАН ПРЕМЬЕРА

Сана: 01.05.2014 1540

Истеъдодли хонанда Тоҳир Усмонов ваъда биноан 1-май куни “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали “Холидахон” номли янги қўшиғини тақдим этди. 

 

Радио тўлқинлари орқали қўшиқ жаранг сочиши билан барчанинг кайфиятини юқори даражага кўтариб юборган бўлса ажаб эмас. Буни қарангки, премьерадан сўнг қўнғироқ қилиб тушган тингловчиларнинг илиқ фикр-мулоҳазалари ва қўшиқ ҳақида билдирган таърифларидан асло адашмаганлигимизга амин бўлдик. Бу юборилган кўплаб СМСларда ҳам ўз аксини топди. 

Барча қўшиққа бир овоздан аъло дея баҳо берди. Бундан хонанда ҳам жуда мамнун бўлди. Айниқса, мухлис ва тингловчилар билан қилинган жонли мулоқот Тоҳир Усмоновга кўтаринки руҳ ва кайфият бахш этган бўлса ажаб эмас. 

Мазкур таронага хонанда ғояси асосида истеъдодли ижодкор Бобур Умаров мусиқа басталаган. Таронанинг мусиқий сайқали ҳам бастакор томонидан амалга оширилган. Тоҳир Усмоновнинг айтишича, қўшиқ матни унинг ўзига тегишли. Илк бора мустақил равишда ижодга қўл урган хонандага Бобур Умаров устозлик қилди. Яъни қўшиқ ҳамкорликда яратилган.

Хонанданинг айтишича, “Холидахон” таронасига клип ҳам ҳозирлаб қўйилган. Тез кунларда эса ундан баҳраманд бўласиз. Видеоклипни тажрибали режиссёр Дилмурод Турдибоев тасвирга олган. Яқин кунлар ичида мазкур қўшиқнинг видеоклипини ҳам биринчилар қаторида томоша қилишингиз мумкин бўлади. Бизни кузатишда давом этинг. 

Ҳозирча эса янги таронадан баҳраманд бўлинг!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol