МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2016 ЙИЛ САРҲИСОБИ

Сана: 29.12.2016 3569

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2016 ЙИЛ САРҲИСОБИ

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маданият ва санъат саройларида Янги йил байрами кечалари зўр тайёргарлик ила ташкил этилмоқда. Байрам шодиёналари тинч-осойишта кунларимиз, осмонимиз мусаффолигию, истиқлол неъматларига шукроналик туйғулари билан уйғун бўлмоқда.

Маданият ва спорт соҳасинининг ривожига муносиб ҳисса қўшиб, самарали меҳнат қилиб келаётган ходимлар меҳнатини рағбатлантириш ҳамда Вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотларида соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида кеча пойтахтимизнинг “Саёҳат”  тантаналар мажмуасида йил якунларига бағишланган янги йил тадбири ўтказилди. Унда шу соҳа ривожига муносиб улушини қўшган фаол ходимларларнинг бир гуруҳи Вазирликнинг Диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2016 ЙИЛ САРҲИСОБИ

Жумладан,

“Маданият соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун”

Антонина Трешук - Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг собиқ санъат бошқармаси бош мутахассиси

Гулчеҳра Охунова - Сергей Бородин уй-музейи бош хазинабони-ижрочи директори

Нозим Қосимов - Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқув ишлари бўйича проректори

Гўзал Холиқулова - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти илмий ишлар бўйича проректори

Алибек Кабдураҳманов - Ўзбекистон миллий симфоник оркестрлар бирлашмаси дирижёри

Гулмира Мадраҳимова - Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли бош балетмейстери

Светлана Денисова - “Ўзбекцирк” республика бирлашмаси бичувчиси

Жалолиддин Қорахонов - “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали дирекцияси техник бўлим бошлиғи

Рамз Усмонов - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри солисти, Ўзбекистон халқ артисти

Константин Перашков - Ўзбекистон Давлат академик рус театри актёри

Азза Бекматова - Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти

Гулхумор Абдуллаева - Ўзбекистон давлат сатира театри актрисаси

Зинаида Солавей - Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри олий тоифали солисти, Ўзбекистон халқ артисти

Шерзод Эгамназаров - Ўзбекистон давлат ёшлар театри актёри

Малика Искандарова - Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри режиссёри

Дилбар Икромова - Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Муяссар Бердиқулова - Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси

Маърифат Ортиқова - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси

Хотам Охунов - Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри режиссёри

Назокат Нарзиева - “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр студияси актрисаси

Ислом Худойбердиев - “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси директори

Тоир Қўзиев - “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2016 ЙИЛ САРҲИСОБИ

“Спорт соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун”

Атхам Юнусов - Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директори

Искандар Жўраев - Спорт ўйинлари бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директори

Умид Аҳмаджонов - Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари

Ойбек Қосимов - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби

Акрамжон Низомитдинов - Яккама-якка кураш бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директор ўринбосари

Амир Саъдуллоев - Яккама-якка кураш бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби йўриқчи-услубчиси

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2016 ЙИЛ САРҲИСОБИ

“Маданият ва спорт соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун”

Алишер Жамолдинов - Маданият ва спорт ишлари бошқарма бошлиғи

Шокир Мадаминов - Хоразм вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи

“Спорт соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун”

Мираброр Усмонов - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти

“Йилнинг энг фаол спортчиси”

Хуршид Тожибоев - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2016 ЙИЛ САРҲИСОБИ

“Йилнинг энг яхши спортчиси”

Ҳасанбой Дўсматов - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолиби.

Йилнинг энг яхши спортчисига юқорида таъкидланганидек, Вазирликнинг махсус дипломи ҳамда 10 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот топширилди.

Табиийки, тадбир ўйин-кулгилар билан давом этди. Байрам дастурхони атрофига жам бўлган Вазирлик ва тизим ташкилотларининг раҳбарлари, фаол ишчи-хизматчилари, Ўзбекистон довруғини дунёга достон қилаётган, айниқса, шу йилнинг ёзида Бразилияда бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов, Фазлиддин Ғойибназаров, Руслан Нурудинов, Муроджон Аҳмадалиев, Рустам Тўлаганов, Ришод Собиров, Элмурод Тасмуродов каби спортчиларимиз Озодбек Назарбеков, Райхон, Манзура, Шаҳзод, Улуғбек Раҳматуллаев, Муниса Ризаева, Шаҳзода, Алишер Файз каби  элимизнинг суюкли хонандаларининг куй ва мусиқаларига рақсга тушишиб, даврага янада файз киритишди.

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2016 ЙИЛ САРҲИСОБИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2016 ЙИЛ САРҲИСОБИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2016 ЙИЛ САРҲИСОБИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2016 ЙИЛ САРҲИСОБИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 2016 ЙИЛ САРҲИСОБИ

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol