Сарвар ва Комил “Истиқлол” саҳнасида илк яккахон концерт дастурини тақдим этади

Сана: 26.12.2016 3509 қайноқ

Сарвар ва Комил “Истиқлол” саҳнасида илк яккахон концерт дастурини тақдим этади

Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил бир неча йилдирки, ўзининг такрорланмас, романтик, инсоннинг ички кечинмалари акс этган қўшиқлари билан халқимиз назаридан қолмай, мухлислар муҳаббатига сазовор бўлиб келишмоқда. Шунингдек, эстрада оламида фаолият юритаётган бир нечта хонандаларнинг репертуаридаги  хит тароналар муаллифи бўлган бу ижодкорлар жорий йил сўнгига қадар, бир нечта вилоятларда, қўшни мамлакатларда концерт дастурини намойиш этиб келишди. Ваниҳоят улар илк бор “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этишни лозим топдилар. 15-16-феврал кунлари соат 19:00да Сарвар ва Комил муҳташам “Истиқлол” санъат саройи саҳнасида сиз учун куйлайди. Ижодкорлар “Бир муҳаббат қиссаси” деб номланган мазкур дастур ўзгача бўлишини ваъда қилишмоқда. Мазкур концерт ҳақида албатта сайтимиз орқали барча маълумотга эга бўлишингиз мумкин бўлади. Шундай экан, биздан йироқлашманг ва кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol