“POPCORN” ЖУРНАЛИНИНГ 4-СОНИ НАШРДАН ЧИҚДИ

Сана: 01.05.2014 1860 қайноқ

ХАБАРИнгиз бор, Сайтимиз билан бир номдаги "POPCORN" журнали ҳар ой чоп этиб келинмоқда. Журналнинг навбатдаги сони нашрдан чиқди ва эндиликда сиз ҳам қўлга киритишингиз мумкин.

 

Журналнинг 4-сони сиз учун қизиқарли саҳифаларни тақдим этади. Улар орқали шоу-бизнес вакилларига ўзгача нигоҳ билан қарашингиз мумкин. Юлдузларимизнинг спортга муносабатлари қандай эканлигини билмасангиз керак?! Улардан қай бири спорт билан мунтазам шуғулланишини-чи? Бу борада аниқ фактлар асосида тузилган рейтинг орқали хонандаларнинг ҳаётида спортнинг ўрни қандай эканлигини билиб оласиз.

Шу кунларда шахсий ҳаёти катта шов-шувларга сабаб бўлаётган хонанда Муниса Ризаеванинг "Нафс" фильми ҳақидаги фикрлари билан ҳам танишишингиз мумкин. Хонанда томонидан келтирилган асослар ушбу фильмни томоша қилишингиз учун зарур сабабларни баён этади.

Бу галги сон мафтункор Шаҳзода мухлисларини хушнуд этиши тайин. Сабаби бу сафарги суҳбат одатдаги интервьюлардан мутлақ фарқ қилиб Шаҳзоданинг ички оламига, қалб дунёсига саёҳатни таклиф этади. Шаҳзода аслида қандай инсон? Ҳар гал қўшиқ куйлаганида кўнглидан нималар кечади? Инсонлардаги қайси фазилатларни қадрлайди? Уни тушуниш қийинми? Бу ва шунга ўхшаш бошқа кўплаб саволларга жавобни POPCORN журналининг 4- сонида жавоб топасиз.

Булардан ташқари, журналдаги кўплаб қизиқарли ва ёрқин ранглардаги саҳифалар сизга ёқимли онларни тақдим этади. Шундай экан журналнинг 4- сонини қўлга киритишга шошилинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol