Шоҳруҳхон “Маликам” номли қўшиқ яратди

Сана: 19.12.2016 3800 қайноқ

Шоҳруҳхон “Маликам” номли қўшиқ яратди

Ҳозирги кунда февраль ойида бўлиб ўтадиган “Шайдо” номли концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўраётган хонанда Шоҳруҳхон, дастур учун яна бир янги қўшиқ яратди. Бу тарона “Маликам” деб номланган бўлиб, бу ҳақида хонанданинг ўзи инстаграм ижтимоий тармоғи орқали хабар қолдирди. Композициядан келтирилган парчадан сўнг, унинг кузатувчилари таронага баҳо бера бошлашди. Ҳаттоки, бу композицияни қаердан кўчириб тинглаш мумкинлигини кетма-кет сўрашмоқда.

Шоҳруҳхон “Маликам” номли қўшиқ яратди

Бу мусиқий асар ҳақиқатдан ҳам ўзгача, романтик руҳда яратилган бўлиб, уни Шоҳруҳхоннинг концерт дастурида тинглашингиз мумкин бўлади. Балки, концерт олдидан мухлисларга тақдим этилар. Ҳозирча бу номаълум. Бироқ ишонч билан шуни айтишимиз мумкинки, бу тарона хонанданинг бошқа қўшиқлари сингари хит даражасига чиқади. Шоҳруҳхонга омад тилаб, унинг ижодидаги янгиликларни кузатишда давом этинг. Биздан асло йироқлашманг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol