ЖАМШИД АБДУАЗИМОВ РАҚСГА ҚАТНАЁТГАН ЭКАН

Сана: 01.05.2014 3279

Яқиндагина “Билмадим” таронасини мухлислари эътиборига ҳавола этган хонанда Жамшид Абдуазимов шу кунларда янада кўпроқ янгиликларни туҳфа этишга киришган.

Эслатиб ўтамиз хонанданинг “Билмадим” таронаси хит-парадларда ўз ўрнига эга қўшиқ сифатида анчагина оммалашди. Бундан руҳланган Жашид Абдуазимов мухлислар талабига биноан мазкур таронага клип суратга олишга аҳд қилди. Маҳоратли клипмейкер Наримон Султонхўжаев ҳамкорлигида айни пайтда клип ғояси устида иш олиб борилмоқда.

 

Клип сюжет йўналишида тасвирга олиниши режалаштирилган. Хонанданинг айтишича, айни пайтда истеъдодли қизлар орасида кастинг эълон қилинган экан. Агар, сизда кастингда иштирок этиш истаги туғилган бўлса унда www.jamshidabduazimov.com манзилига ёки +99890 – 974 38 38 рақамига мурожаат этишингиз мумкин бўлади.

Жамшид Абдуазимовдан яна бир янгилик. Шу кунларда Жасур Бадалбоев матни, мусиқаси ва аранжировкаси билан сокин йўналишдаги янги тарона ҳам тайёрланмоқда. Тез кунларда биринчилар қаторида мазкур қўшиқнинг премьерасини эътиборингизга ҳавола этамиз. Хонанда суҳбат чоғида яна бир янгиликни ҳам маълум қилди.

Айтишича, айни пайтда кунига уч соатдан спорт залига қатнаб, турли хил машқларни бажараётган экан. Бу ҳали ҳаммаси эмас, у замонавий рақс бўйича ҳам машғулотларга қатнамоқда. Бу хонанда учун нега зарур бўлиб қолди дейсизми? Ахир янги клипда мураккаб рақс ҳаракатлари ва кутилмаган кадрларга бой лавҳалар олинар экан-да.

Унда тез орада янги қўшиқ ва видеоклипни кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol