Лоладан узоқ кутилган клип премьераси – “Билмайсан”

Сана: 16.12.2016 1319 қайноқ

Лоладан узоқ кутилган клип премьераси – “Билмайсан”

Ноябрь ойининг илк ҳафтасида “Билмайсан” деб номланган қўшиғини тақдим этган хонанда Лола, айни дамда барчанинг севимли қўшиғига айланиб улгурган бу композициясига видеоклип ҳам тасвирга олдирган эди. Бугун ушбу клип устида олиб борилган барча ишлар якун топди ва видеомаҳсулот сайтимиз орқали омма эътиборига ҳавола этилмоқда. Бу қўшиқ Лоланинг ўзи композиторлик қилган биринчи таронаси ҳисобланади. Қўшиқ эса  Лола, Беном ва Уммон биргаликда яратган илк ижод маҳсулидир.

Клип ҳақида тўхталадиган бўлсак, икки кунлик суратга олиш ишларини ўз ижодий жамоамга айланган Санжар Макаримов, Рустам Муродов билан ҳамкорликда амалга оширган. Унда чексиз муҳаббат асирига айланган аёлнинг юрак ҳайқириғи, қалб нидоси тасвирланган.  Шунингдек бу клипда кутилмаган саҳналар ҳам мавжуд. Минг бор гапиргандан кўра бир бор кўрган афзал деганларидек, клипни ҳозироқ томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol