МУНИСАНИНГ "ЁРИМ" КЛИПИНИ СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДАН ФОТОРЕПОРТАЖ

Сана: 29.04.2014 7228 қайноқ

Куни кеча сайтимизда клипмейкер Наримон Султонхўжаев режиссёрлигида Муниса Ризаеванинг "Ёрим" таронасига клип суратга олинаётганлиги хусусида хабар берган эдик. Эътиборингизга тасвирга олиш ишларининг иккинчи кунидан эксклюзив тарзда фоторепортажни тақдим этамиз.

Бугун Муниса Ризаева янги клипни суратга олиш ва қўшиқлар яратиш устида ишлаш билан банд бўлган бир пайтда ҳар хил ижтимоий тармоқлар ва сайтларда турли гап-сўзлар (нима ҳақида гап бораётганлигини фаҳмлагандирсиз) тарқалмоқда. Биз бу шов-шувларларнинг барчасини кузатиб турибмиз. Тез кунларда айнан "Popcorn.uz" аниқ ва ишончли маълумотларни ҳамда воқеалар ривожини тақдим этади. Демак, бизни кузатишда давом этинг.

Ҳозирча, суратга олиш жараёнидаги қизиқарли фотосуратлардан баҳраманд бўлинг! Дарвоқе, тасвирга олиш ишлари пойтахтимизнинг обод манзилларидан бири "Навоий" кўчасида бунёд этилган янги турар-жойларда олиб борилди.

Топингчи Муниса Ризаеванинг олдида ким турибти?

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol