Миржон Ашраповнинг юлдузи

Сана: 02.12.2016 614

Миржон Ашраповнинг юлдузи

Иқтидорли хонанда Миржон Ашрапов сўнгги кунларда янги қўшиқ ва клиплар яратиб, мухлисларини хушнуд этмоқда. Хонанда яқиндагина янги ижод маҳсулини намойиш қилганига қарамай, бугун яна бир кутилмаган таронаси радиотўлқинлар узра жаранг сочди. “Юлдузим” деб номланган мазкур композиция тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан қарши олинди. Беҳруз сўзи билан яратилган қўшиққа хонанданинг ўзи мусиқа басталаган. Аранжировкаси устида эса Али Нур иш олиб борган. Миржон Ашраповнинг мазкур қўшиғи ҳам ўз мухлисларини топишига ишоанмиз ва хонандага омад тилаган ҳолда “Юлдузим” композициясини тинглашга чорлаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol