PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

2016 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ - ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Сана: 01.12.2016 716 қайноқ

Маълумки, Youtube.com видеохостинги бугунги кунда объектив баҳо бериш учун катта роль ўйнайди. Сабаби, ундаги натижаларни фақатгина халқ белгилай олади. Унда шахсий фикрларга боғланмаган бўлиб, халқни холисона танлови акс этади.  Шунга ёндошган ҳолда тузилган  сентябрь-октябрь ойининг энг яхши видеоклиплари топ-5 талиги рейтингини тақдим этамиз.

2016 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ - ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Топ – 5 таликнинг5-поғонаси эстрадамизнинг беқиёс юлдузи Райҳоннинг “Халос эт” қўшиғига ишланган видеоклипига насиб этди. Мазкур видеоклип 14-ноябрь куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган бўлиб, ундан бугунги кунга қадар 741 мингдан ортиқроқ томошабин баҳра олишга муваффақ бўлган.

 

Рейтингимизнинг 4-поғонасидан латофатли Лоланинг “Хабар ол” қўшиғига ишланган клипга насиб этди. Мазкур видеомаҳсулот 8-сентябрь куни жойлаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар томоша қилганлар сони 850 мингдан ортиқроқ кишини ташкил этади.

Топ-5 таликнинг қоқ марказидан Шоҳруҳхоннинг “Алдамадим”  клипи жой олди. Ноодатий сюжетни ўз ичига олган видео асар 27-сентябрь куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган бўлиб, бу клипдан 890 мингдан ортиқ мухлислар баҳра олишган.

Эстрадамизнинг комик хонандаси Жаҳонгир Позилжоновнинг “Жамила” клипи эса рейтингимизнинг 2-поғонасини эгаллади. 17-октябрь куни жойлаштирилган видеоклипдан бугунги кунга қадар 954 нафардан ортиқроқ киши баҳраманд бўлган.

Ваниҳоят биринчи ўрин. Топ-5 таликнинг биринчи поғонаси Сардор Рахимхон ва Халима ижросидаги “Халима” дуэтининг видеоклипига насиб этди. Бу клип 31-октябрь куни Youtube.com видеохостингига жойланган бўлиб, қисқа фурсат ичида 977 мингдан ортиқроқ мухлисларни ўзига жалб қилган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol